Локателли алмаштириш сабабини сўради, Спаллетти жавоб бермади

"Ювентус" А Сериянинг 17-турида "Пиза"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Лучано Спаллетти жамоа сардори Мануэль Локателлини алмаштирди, бироқ футболчининг эрта алмаштирилиши ҳақидаги саволига жавоб бермади. Локателли майдонни тарк этишидан етти дақиқа олдин сариқ карточка олган эди. "Ювентус" ғалабасини 73-дақиқадаги автогол ва қўшиб берилган вақтда Кенан Йилдизнинг голи таъминлади.
Шанба куни "Ювентус" А Сериянинг 17-турида "Пиза" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар 73-дақиқада рақибнинг автоголи эвазига олдинга чиқиб олди, қўшиб берилган вақтда эса Кенан Йилдиз якуний ҳисобни белгилаб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 60-дақиқасида "бьянконери" бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа сардори Мануэл Локателлини майдондан олди. DAZN хабарига кўра, ярим ҳимоячи мураббий билан қўл бериб кўришар экан, эрта алмаштирилишига изоҳ сўраган, бироқ жавоб олмади. Спаллетти эса футболчига ортиқча саволларсиз дарҳол захира ўриндиғига ўтиришни буюрган.
Таъкидлаш жоиз, Локателли майдонни тарк этишидан етти дақиқа аввал сариқ карточка ҳам олган эди.






























Изоҳлар 0
…