date

«Челси» сардори Жеймс «Астон Вилла»га мағлубият сабабини айтди

«Челси» сардори Жеймс «Астон Вилла»га мағлубият сабабини айтди

«Челси» ҳимоячиси ва сардори Рис Жеймс АПЛда «Астон Вилла»га қарши уй учрашувидаги 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бирмингем клуби иродали тарзда ғалабани илиб кетди: Олли Уоткинс 63 ва 84-дақиқаларда аниқ зарбалар билан ҳисобни ўзгартирди. «Кўклар» сафидаги ягона голни эса 37-дақиқада Жоао Педро киритди.

«Уйда ютқазиш доим алам қилади. Дастлабки 60–65 дақиқада биз устун эдик. Бир соат давомида “Астон Вилла”да деярли хавфли вазият бўлмади, кейин улар тезликни оширди ва ўйин ҳам шундан кейин ўзгарди. Бир-икки эпизод бутун учрашув йўналишини буриб юборди. Эҳтимол, уларнинг захирадан тушган футболчилари таъсир кўрсатгандир, аммо бу енгиб бўлмас нарса эмас эди. Айб ўзимизда — хатоларимиз учун жазоландик. Бу дунёдаги энг кучли лига», — деди Жеймс Sky Sports’га.

Энсо Мареска бошчилигидаги жамоа 30-декабр куни ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Челси» сардори Жеймс «Астон Вилла»га мағлубият сабабини айтди