
Мадриднинг «Реал» клуби «Негрейра иши» доирасида етказилган зарар учун «Барселона»дан молиявий компенсация ундириш масаласини кўриб чиқмоқда. Diario AS хабарига кўра, «қироллик клуби» вакиллари аниқ сумма борасида ҳозирча маълумот бермаган, бироқ гап миллионлаб евро ҳақида кетаётгани таъкидланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Реал» раҳбарияти «Барселона»нинг бир неча йил давомида ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Негрейрага тўловлар ўтказиб келганидан норози. «Қаймоқранглилар» фикрича, бу ҳолат каталониялик грандга спорт жиҳатдан устунлик берган ва бунинг учун клуб жавобгарликка тортилиши керак.
Айни пайтда Ла Лига турнир жадвалида «Реал» иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан тўрт очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.