
Италиянинг «Наполи» клуби ҳимоячиси Элиф Элмас жамоа қўлга киритган навбатдаги соврин ҳақида фикр билдирди. Амалдаги Италия чемпиони мамлакат Суперкубогини ютиб, мусобақада аввал «Милан», сўнг «Болонья»ни мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ажойиб ғалабалар бўлди — «Милан» ва «Болонья»га қарши иккита зўр учрашув ўтказдик. Ар-Риёддаги бу ҳафта биз учун жуда ёқимли ўтди. Бизга айнан шу соврин керак эди ва ғалаба учун қўлимиздан келганини қилдик», — дея Элмаснинг сўзларини келтиради fcinter1908.it.
Эслатиб ўтамиз, А Серия турнир жадвалида «Наполи» ҳозирча учинчи ўринда бормоқда. Якшанба куни клуб навбатдаги тур доирасида «Кремонезе»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.