date

Саудия клуби Виниусиус трансфери эҳтимолини тасдиқлади

Саудия клуби Виниусиус трансфери эҳтимолини тасдиқлади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Виниусиус Жуниор Саудия Арабистони чемпионати вакиллари трансфер рўйхатида узоқ вақтдан бери тилга олинади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик футболчининг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Шунга қарамай, вазият ривожига қараб, мадридликлар ёзда уни сотиш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

«Ал-Иттиҳод» спорт директори Рамон Планес Виниусиуснинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши эҳтимолини инкор этмади. Унинг айтишича, яқин келажакда бу ерда айни спорт формасининг энг юқори чўққисидаги топ-даражадаги футболчилар ҳам тўп суриши мумкин.

Transfermarkt портали Виниусиус Жуниорнинг трансфер қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия клуби Виниусиус трансфери эҳтимолини тасдиқлади