date

Калверт-Люин АПЛда Кейн эриша олмаган серияни қайд этди

Калверт-Люин АПЛда Кейн эриша олмаган серияни қайд этди

«Лидс» ҳужумчиси Доминик Калверт-Люин Англия Премьер-лигасидаги гол уриш сериясини яна бир ўйин узайтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Якшанба куни 28 ёшли форвард «Сандерленд» дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига 1:1 ҳисобидаги дурангни тақдим этди. Шу тариқа «товуслар» ҳужумчиси АПЛда кетма-кет олтинчи учрашувда ҳам гол урди — Opta маълумотига кўра, бу кўрсаткичга Англия терма жамоаси сардори ва чемпионат тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар Гарри Кейн ҳеч қачон етмаган. «Тоттенҳем»нинг собиқ юлдузи кетма-кет гол урган энг узун сериясини беш ўйинда қайд этган ва буни икки бор такрорлаган.

Жорий АПЛ мавсумида Калверт-Люин 8 та аниқ зарба билан тўпурарлар рўйхатида тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Калверт-Люин АПЛда Кейн эриша олмаган серияни қайд этди