date

Гасперини Довбик ҳали майдонга қайтишга тайёр эмас деди

Гасперини Довбик ҳали майдонга қайтишга тайёр эмас деди

Италиянинг «Рома» жамоаси бош мураббийи Жан Пйеро Гасперини А Сериянинг 17-турида «Женоа»га қарши ўйин олдидан журналистлар билан учрашди. Баҳс 29 декабр куни соат 00:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, ҳужумчи Артем Довбик ҳозирча тўлиқ тайёр эмас: у машғулотларга қатнашяпти, бироқ ҳануз тўп тепишга қийналмоқда. Гасперини Довбикнинг келаси ҳафта сафга қайтишидан умидвор эканини билдирди.

Мураббий яна бир муҳим масала Марио Эрмосонинг ҳолати эканини таъкидлади. Ҳимоячи чов соҳасидаги жароҳат сабаб ноқулайлик сезмоқда ва унинг ўйнаши-йўқлиги бўйича якуний қарор учрашув куни қабул қилинади.

Гасперини турнир жадвалидаги ўринлардан қатъи назар, «Женоа»га қарши учрашув оғир кечишини кутмоқда. Унинг фикрича, ғалаба учун жамоа бор кучини ишга солиши шарт ва айнан ҳозир «Рома»га уч очко жуда зарур.

Ҳозир «Рома» 30 очко билан 5-ўринда бормоқда. «Женоа» эса 14 очко жамғарган ва 17-поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гасперини Довбик ҳали майдонга қайтишга тайёр эмас деди