date

Эдинсон Кавани футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди

Эдинсон Кавани футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди

ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” ва Уругвай терма жамоасида тўп сурган тажрибали ҳужумчи Эдинсон Кавани футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. 38 ёшли форвард бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Мен қониқиш билан кетаяпман. Ҳар бир машғулотда ҳам, ҳар бир ўйинда ҳам ўзимдаги борини бердим. Футбол менга жуда кўп нарсани берди. Фаолиятимда хатолар ҳам, тўғри қарорлар ҳам бўлган”, — деб ёзди Кавани.

Маълумотларга кўра, Кавани профессионал фаолияти давомида 745 та учрашувда майдонга тушиб, 404 та гол урган ва 79 та голли узатмани амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдинсон Кавани футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди