date

«Вест Ҳем» Лукас Пакетани қишда сотиб юбориши мумкин

«Вест Ҳем» Лукас Пакетани қишда сотиб юбориши мумкин

«Вест Ҳем»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Пакета қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши эҳтимоли бор. Football Insider шу ҳақда хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, «болғачилар» январ ойида бразилиялик футболчини қўйиб юборишга тайёр, бироқ бунинг учун клубни қониқтирадиган таклиф келиши керак. Пакетанинг ҳозирги ўйини «Вест Ҳем»да ташвиш уйғотмоқда, шу сабабли клуб ярим ҳимоячи бўйича таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Жорий мавсумда 28 ёшли Пакета барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.

Ярим ҳимоячининг «Вест Ҳем» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Вест Ҳем» Лукас Пакетани қишда сотиб юбориши мумкин