
“Милан”нинг ёзги трансфери Кристофер Нкунку “Верона” дарвозасига икки бор аниқ зарба йўллаб, жамоага муҳим ҳисса қўшди. Учрашувдан сўнг уни “Милан”га шу ёз келган Лука Модрич илиқ табриклади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нкунку жавобида Модричга алоҳида миннатдорлик билдириб, умумий қўллаб-қувватлов учун бутун жамоа аъзоларига ҳам раҳмат айтди. “Мени жамоанинг ҳаммаси қўллади, айниқса Лука Модрич. Албатта, мураббий ҳам”, — дея Нкунку сўзларини келтиради pianetamilan.it.
“Милан” навбатдаги ўйинини “Кальяри”га қарши 2-январ куни ўтказади. Турнир жадвалида “россонерилар” ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда, клуб сўнгги марта Италия чемпиони унвонини 2022 йилда қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.