
«ПСЖ» футбол клуби Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида «Барселона»ни биринчи учрашувда мағлубиятга учратди. Париждаги «Парк де Пренс» стадионида кечган баҳс 4:0 ҳисобида якунланди, деб ёзади Кун нашри.
Биринчи бўлим ўрталарида Анхель Ди Мария жарима майдончаси ичидан кучли зарба бериб ҳисобни очди. 40-дақиқада Юлиан Дракслер Марко Верраттининг тўп узатишидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
60-дақиқада Ди Мария «Барселона» дарвозасининг чап тўққизлигига аниқ зарба бериб, ҳисобни янада йириклаштирган бўлса, Томас Менье 71-дақиқада Эдинсон Каванига ажойиб тўп узатишини амалга оширди ҳамда у яқин бурчакни аниқ нишонга олди – 4:0.
Жавоб беллашуви 8-март куни Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар