
Машҳур мураббий Сергей Кирьяков 2025 йил якунлари бўйича дунёнинг энг кучли футболчиси ким, деган саволга жавоб берди. Унинг фикрича, бу — совринлар жамғармасига қарамай, «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кирьяков Дембеле йил давомида учта нуфузли индивидуал мукофотни, жумладан «Олтин тўп»ни қўлга киритганини эслатди, бироқ бу эътирофда жамоавий натижа улуши катталигини таъкидлади. Мутахассис, футболчининг тез-тез жароҳат олиши сабабли бу даражани узоқ муддат ушлаб туришига ҳам шубҳа билдирди.
«Мен учун энг яхшиси — Мбаппе. Ҳа, Дембеле энг яхши деб топилди, лекин бунда жамоанинг ҳиссаси кўпроқ. У ҳозир доимий жароҳат билан юрибди, бу муваффақиятни мустаҳкамлаб кетишига жуда шубҳам бор. Килиан эса энг яхши маънодаги индивидуалист», — дея Кирьяковнинг сўзларини келтиради LiveSport.
Шунингдек, мураббий Мбаппедан кейинги ўринга «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандни қўйишини айтди.
Қайд этилишича, Дембеле 2025 йилда «ПСЖ» сафида жами олти совринни ютган, улар орасида Чемпионлар лигаси кубоги ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.