date

Эмери декабрда чемпионлик ҳақида гапириш эрта дейди

Эмери декабрда чемпионлик ҳақида гапириш эрта дейди

Англия Премьер-лигасида «Астон Вилла» ҳозирча 3-ўринда бормоқда ва пешқадамдан бор-йўғи уч очко ортда. Жамоа бош мураббийи Унаи Эмери матбуот анжуманида чемпионлик пойгаси борасидаги саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа икки йил аввал ҳам мавсумнинг биринчи ярмида 39 очко жамғарган, ҳозир ҳам худди шунча очкога эга. Ўшанда 19-турдан кейин 39 очко билан якунда 4-ўринни олишганини эслатган Эмери декабр ойида титутл ҳақида гапиришни мантиқсиз деб ҳисоблашини айтди.

«Арсенал» билан бўладиган бевосита учрашув олдидан уч очколик фарқ жамоа учун асосий мотивация эканини қайд этган мураббий, 38 тур якунидан кейинги натижа ҳақида ҳозирданоқ ўйлаш ҳозирги лаҳзадан завқланишга халақит беришини қўшимча қилди.

«Арсенал» ва «Астон Вилла» ўйини сешанба, 30 декабр куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эмери декабрда чемпионлик ҳақида гапириш эрта дейди