
«Ахмат» бош мураббийи Станислав Черчесов 2025 йил якунларига кўра жаҳон футболида энг кучли деб билган учта жамоа номини тилга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис клублар орасида ПСЖни биринчи ўринга қўйди. Шунингдек, у Бундеслигада яна устунликни қўлдан бермаётган «Бавария»ни ҳам энг зўрлардан бири сифатида қайд этди. Терма жамоалар кесимида эса Черчесов Испанияни ажратиб кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 2025 йилда жами олти совринни қўлга киритди. Париж клуби тарихида илк бор Европанинг энг нуфузли клублар турнирида ғолиб чиқди: финалда Луис Энрике шогирдлари «Интер»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.
Черчесов бошқараётган «Ахмат» эса қишки танаффусга Россия Премьер-лигаси жадвалида 8-ўринда кириб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.