
Кристал Пэлас ҳимоячиси Максанс Лакруа фаолиятини Европанинг гранд клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Mail Sport журналисти Льюис Стил хабарига кўра, 26 ёшли футболчига Ливерпул қизиқиш билдирмоқда. Француз ҳимоячиси “қизиллар”нинг қисқа рўйхатидан жой олган. Англия чемпионлари марказий ҳимоя учун бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқяпти: Брюггедан Жоэл Ордоньес, Селтадан Оскар Мингеса ва Брентфорддан Натан Коллинз.
Лакруа 2024 йил ёзида Вольфсбургдан Кристал Пэласга 18 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у “бургутлар” сафида 28 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 2 ассист қайд этди. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.