
Россия терма жамоаси мураббийи Николай Писаров ЦСКА атрофида тарқалган “фитна” ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу гап-сўзлар терма жамоанинг сўнгги йиғинидан кейин кучайди: Валерий Карпин иккинчи ўртоқлик учрашувида ЦСКА футболчиларига кўпроқ имконият бергани айримлар томонидан шубҳа билан қабул қилинди. Одатда бундай ўйинлар чемпионат қайта бошланишига саноқли кунлар қолганда ўтказилади.
“Кулиб юбордим. Масала шундаки, футболчилар охирги марта клубида қачон ўйнаган. Биринчи ўйинда шанба куни майдонга тушганларни кўпроқ ишлатиш мантиқий, якшанба куни ўйнаганларни эмас”, — деди Писаров “Чемпионат” нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ноябрдаги ўртоқлик баҳсларида Перу билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган, Чилидан эса 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.