
А Сериянинг 17-туридаги сўнгги учрашувда «Рома» «Женоа»ни ишончли тарзда мағлуб этди: римликлар биринчи бўлимдаёқ учта гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ғалаба «Рома»га турнир жадвалида яна 4-ўринни қайтариб берди. Қолаверса, 2025 йил тақвимий йилида А Серияда римликлар учун бу аллақачон 26-ғалаба бўлди.
Бу кўрсаткич Италия чемпионатида энг юқориси бўлиб турибди — «Наполи», «Интер» ва «Милан» ҳам ортда қолди. «Рома» ўз тарихида атиги тўртинчи бор А Серияда бир календар йил ичида 25 тадан кўп ғалаба қайд этмоқда.
Рим клуби 26 тадан ғалабани 2016 ва 2026 йилларда ҳам қўлга киритган, 2017 йилда эса натижа янада юқори бўлиб, 28 ғалабага етган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.