
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси сардори Мануэл Нойер яримҳимоячи Леон Горецкага ижтимоий тармоқлардан бироз четланишни тавсия қилди. Дарвозабоннинг фикрича, ҳамкасби жуда кўп «reels» тайёрлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нойернинг айтишича, Горецка унга тинимсиз видео юборади: бирин-кетин жўнатади ва тўхташни билмайди. «Бир куни унга бу ишларни бас қилишини айтдим, чунки у билади — мен бу видеоларни кулгили деб ҳисобламайман. Шунга қарамай, барибир юбораверади. У хурсанд бўлаётганидан мамнунман, аммо мен учун бу унчалик қизиқ эмас», — дея Нойернинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Горецка ва Нойер 2018 йилдан буён «Бавария» сафида бирга ўйнамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.