
«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола Энсо Мареска бошқарувидаги «Челси»га қарши учрашув олдидан рақиб жамоа ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Вишнилар» бугун сафарда «кўклар» майдонига ташриф буюради. Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Матбуот анжуманида Ираола лондонликларнинг ҳужумкор ўйинига алоҳида тўхталди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, «Челси»га қарши дарвозани дахлсиз сақлаб қолиш осон эмас: бунинг учун «Борнмут» ҳимоядаги ҳаракатларини сезиларли даражада яхшилаши керак. Ираола фикрича, «Челси» гол уриш имкониятларини тезда натижага айлантиради ва уларнинг ҳужуми жиддий таҳдид солади.
Айни пайтда «Челси» АПЛ жадвалида 18 турдан сўнг 29 очко билан бешинчи ўринда, «Борнмут» эса 22 очко тўплаб 15-поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.