date

Левандовски кетиши мумкин, даъвогар клублар номи маълум бўлди

Левандовски кетиши мумкин, даъвогар клублар номи маълум бўлди

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски мавсум якунлангач жамоани тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Поляк футболчининг амалдаги шартномаси ярим йилдан сўнг якунланади, ҳозирча уни узайтириш бўйича музокаралар бошланмаган. Аввалроқ 37 ёшли форвардга АҚШнинг “Чикаго Файр” клуби жиддий қизиқаётгани, жамоа вакиллари футболчининг агенти билан учрашиб улгургани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Sky Sports маълумотига кўра, курашдан Туркиянинг “Фенербахче” клуби ҳам чиққани йўқ. Шунингдек, Левандовскига Саудия Арабистони чемпионати клублари томонидан ҳам қизиқиш бор.

Левандовскининг ўзи эса яқинда берган интервьюсида кейинги мавсумда қаерда ўйнашини ҳали тасаввур қила олмаслигини айтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски кетиши мумкин, даъвогар клублар номи маълум бўлди