
Якунланаётган йил ПСЖ учун ниҳоятда омадли келди: Париж клуби мавсум давомида жами олти совринни қўлга киритди. Энг сўнгги ютуқ эса россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ёрқин ўйинлари билан боғланган Қитъалараро кубок бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу муваффақиятлар шарафига ўтган шанба куни Эйфель минораси атрофида бир гуруҳ француз фуқаролари тўпланиб, фейерверк ва бошқа пиротехника воситаларидан фойдаланиб байрам кайфиятини намойиш қилди. Натижада йиғилганларнинг катта қисми полиция томонидан ушлаб кетилди.
Текширув ва тушунтиришлардан сўнг аксарият иштирокчилар қўйиб юборилди, чунки улар қўпол қонунбузар сифатида баҳоланмади. Бироқ RMC Sport хабарига кўра, 12 киши барибир жавобгарликка тортилади, улар орасида икки нафар вояга етмаган ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.