
«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген «Жирона»нинг трансфер рўйхатдаги асосий номларидан бири сифатида тилга олинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбаларга кўра, «оқ-қизиллар» германиялик посбон учун энг жиддий даъвогар саналади. Сабаби, бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик уни жамоанинг асосий таркибида кўрмаётгани айтилибмоқда. Шу фон’да журналистлар «Жирона» устози Мичелдан қишда «кўк-анорранглилар» сардорини олиб келиш эҳтимоли ҳақида сўрашди.
«Тер Штеген — жуда юқори даражадаги футболчи. Уни ҳар бир жамоа ўз сафида кўришни хоҳлайди», — деди Ла Лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган каталон клуби мураббийи.
Аввалроқ «Жирона» 33 ёшли дарвозабонни ижара асосида қўшиб олишга тайёр экани, бироқ бунинг учун «Барселона» футболчининг маошининг катта қисмини тўлашда давом этиши лозимлиги хабар қилинганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.