
“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри “Эспанол”га қарши бўладиган навбатдаги каталон дербиси арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 3-январ куни Ла Лига доирасида ўтказилади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Душанба куни “кўк-анорранглилар” очиқ машғулот ўтказиб, айрим футболчилар ОАВ саволларига жавоб берди.
Педрининг таъкидлашича, жамоа ўйинга яхши ғалабали серия билан яқинлашмоқда. У “Эспанол” рақиб сифатида вазифани осонлаштирмаслигини айтиб, “Барселона” ҳар доимгидек майдонга фақат ғалаба мақсадида тушишини билдирди.
Ҳозирда “Барселона” 46 очко билан турнир жадвалида пешқадам, “Эспанол” эса 33 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, “Эспанол”нинг битта ўйини захирада.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.