date

Пьянич Аллегрини чўққига интилиувчилар учун кафолат деб атади

Пьянич Аллегрини чўққига интилиувчилар учун кафолат деб атади

"Ювентус"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич ҳозирда "Милан"ни бошқараётган Массимилиано Аллегри ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Пьяничнинг таъкидлашича, Аллегри юқори мақсадларни кўзлаганлар учун ишончли танлов. У мураббийнинг "Милан"да ҳам ишлар юришига аввалдан ишонганини айтиб, Макс футболчиларга ўзини эркин ва яхши ҳис қилдир а олишини қўшимча қилди. Бу фикрларни журналист Николо Скира келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри жорий йил ёзида "Милан" бош мураббийи этиб тайинланиб, икки мавсумга мўлжалланган шартнома имзолаган. А Сериянинг 16 туридан сўнг жамоа 35 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

2 январ куни "Милан" сафарда "Кальяри"га қарши майдонга тушади. 18-тур учрашуви 00:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пьянич Аллегрини чўққига интилиувчилар учун кафолат деб атади