date

Игорь Корнеев Россия терма жамоасида чақирувлар кўпайганини айтди

Игорь Корнеев Россия терма жамоасида чақирувлар кўпайганини айтди

“Барселона”нинг собиқ футболчиси, ҳозирда эксперт сифатида фаолият юритаётган Игорь Корнеев Россия терма жамоасининг йил давомида кўрсатган ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Корнеев “Матч ТВ” эфирида натижалар статистик жиҳатдан ёмон кўринмаслигини таъкидлади, бироқ терма жамоага жуда кўп футболчи чақирилаётгани сабаб миллий жамоа футболчиси мақоми “хиралашиб” бораётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир терма жамоага деярли ҳар ким “кириб кетиши” мумкин.

Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа 2025 йилда олти марта ғалаба қозонди, уч ўйинда дуранг қайд этди ва бир учрашувда мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА ва УЕФАнинг қўшма қарори билан Россия терма жамоаси халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Игорь Корнеев Россия терма жамоасида чақирувлар кўпайганини айтди