
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ОАВда чиққан гап-сўзларга қарамай, «Васко да Гама» ҳужумчиси Райан бўйича трансфер вариантига қизиқиш билдирмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, «Бавария» скаутлари 19 ёшли бразилиялик футболчини кузатиб кўрган, бироқ у на қишки, на ёзги трансфер ойнаси учун жамоанинг устувор мақсадлари қаторига киритилмаган. Клуб раҳбариятининг бошқа режаси бор ва Райанга расмий таклиф юбориш ҳамда клублар ўртасида музокара ўтказиш кўзда тутилмаган.
Райан «Васко да Гама» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Матбуотда Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби ёш ҳужумчига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар кўп учрамоқда. Transfermarkt порталида футболчининг баҳоси 25 миллион евроға тенг, унинг шартномаси эса 2028 йил 31 декабргача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.