
«Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Кафу ёзда «Реал»дан «Милан»га кўчиб ўтган Лука Модричнинг ўйинларини юқори баҳолади. Бразилиялик афсона трансферни клуб раҳбарияти учун жуда муваффақиятли қадам, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кафунинг таъкидлашича, Модрич 40 ёшга кирган бўлса ҳам майдонда фарқ ярата олади. У «Милан» учун нафақат ўйин сифати, балки жамоани ортидан эргаштира оладиган етакчи сифатида ҳам муҳим экани, кийиниш хонасида ҳам ўз таъсирини кўрсатишини айтди. Кафунинг сўзларини Tuttosport келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Кафу «Милан» сафида 2003–2008 йилларда тўп сурган. У Бразилия терма жамоаси билан икки бор жаҳон чемпиони бўлган: 1994 ва 2002 йилларда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.