14:58 / 16.02.2017
8 770

Жаҳон футболида амалга оширилган энг қиммат 11 та трансфер

Ёш ўйинчилар замонавий футболда нафақат ўз клубида ўйинчи алмаштириш учун, балки иқтидорли футболчиларни топишда ҳам муҳим бўлиб, улар келажакда жаҳон футболи даражасини ҳам белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Zamin.uz блоги жаҳон футболида амалга оширилган ақлдан оздирувчи 11 та энг қиммат трансферлар ҳақида Сизга маҳлум қилади.

10-11. Габриэл Жезус, 32 млн евро
Жаҳон футболида амалга оширилган энг қиммат 11 та трансфер

“Палмейрас” ҳужумчисининг “Манчестер Сити” га трансфери ушбу қиш мавсумидаги 20 ёшгача футболчилар миқиёсида амалга оширилган энг қиммат трансфер бўлди ва бутун футбол бозори тарихидаги энг йирик савдолардан бирига айланди.

Англия клуби Олимпиада-2016 ғолиби ва Бразилия чемпиони учун 27 млн фунт стерлинг миқдорида (32 млн евро) маблағ тўлади. Габриэл Жезус ўзининг Европадаги фаолиятини ажойиб тарзда бошлади. 19 ёшли ҳужумчи “Манчестер Сити” таркибида 3 учрашувда 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Хосеп Гвардиола бразилиялик ёш ҳужумчининг ўйинидан ҳайратга тушганлигини яширмаяпти. Жезус учрашувларда чаққонлик, ғайрат-шижоатлилик билан ўйнамоқда.

10-11. Оскар, 32 млн евро

Бир неча йил олдин 20 ёшли ярим ҳимоячи Оскар ҳам Бразилиядан Англияга шу тарзда келган эди. 2012 йил ёзда “Челси” клуби “Интернасьонал” га 27 млн фунт стерлинг миқдорида (32 млн евро) маблағ тўлаган эди. Ўтган 4,5 мавсум давомида Оскар “Челси” таркибида барча мусобақаларда 203 учрашувда майдонга тушди, 38 та гол урди ва 37 та голли узатмани амалга оширди. У АПЛ чемпионлигини қўлга киритди ва Европа лигаси ғолиблигига эришди. Ғурурланишга арзийдиган натижалар, лекин лондонликлар ундан бунданда юксак натижаларни кутган эди. Бу йил қишда Оскар учун Хитой клуби 60 млн евро таклиф қилди, бундан “Челси” раҳбарлари мамнуният билан фойдаланишди.

8-9. Рената Санчеш, 35 млн евро

Португалиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсум кашфиёти бўлди. Санчеш “Бенфика” таркибида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди, шунингдек Чемпионлар лигаси ўйинларида ҳам қатнашди, бунга қўшимча миллий терма жамоаси таркибида Евро-2016 да ғолибликни ҳам қўлга киритди. “Бавария” мазкур 18 ёшли бриллиантни “бор йўғи” 35 млн евро тўлаб қўлга киритганлигидан жуда мамнун, ҳали Ренатанинг нархи янада қимматлашиши мумкин. Немис клубидаги Санчеснинг биринчи мавсуми бир текис кетмаяпти. У тез-тез заҳира ўриндиғида қолаяпти, майдонга тушганда эса ўзининг фойдали жиҳатларини кўрсата олмаяпти. Унинг учун янги жамоасига мослашиш жараёни узоқ давом этиши эҳтимоли йўқ эмас.

8-9. Николя Анелька, 35 млн евро

1999 йилнинг ёзги трансфер бозорида “Реал” 20 ёшли французни “Арсенал” дан сотиб олган эди. Ўша пайтда унинг трансфери 35 млн еврога амалга оширилган эди. Нима бўлганда ҳам Анелька ўзининг ёшига қараганда анча қиммат нархда сотилган эди. У Мадридда бор йўғи 1 мавсумгина қолди. Ҳужумчига голлар киритиш насиб қилмади. Испания чемпионатида Николя “Реал” нинг рақиблари дарвозасига атиги 1 жуфт гол киритди, холос. Қироллик клуби раҳбарлари ва мухлислари футболчилардан натижа кўрсатишини узоқ кутишга одатланишмаган. Шу сабабли кейинги мавсум оралиғидаёқ “Реал” уни “ПСЖ” клубига сотиб юборди.

7. Хавьер Савиола, 35,9 млн евро

2001 йил 19 ёшли аргентиналик «Ривер Плейт» дан «Барселона» га Анельканинг мадрид клубига сотилган нархидан сал қимматроқ суммага трансфер қилинган эди. Савиола Каталонияда 6 йил тўп сурди, тўғри шу даврда уни 2 марта ижарага беришди. Хавьернинг “Барселона” да омадли даврлари ҳам бўлди (у 161 та учрашувда 67 та гол урди), шу билан бирга омадсиз даврлари ҳам. У фаолиятини янада ёрқинроқ бўлишига умид қилган эди. Қизиқ, у “Барселона” дан эркин агент сифатида кетгандан сўнг собиқ клубининг ашаддий рақиби “Реал” билан шартнома имзолади. Ҳозир у олдин ўзи фаолият юритган жойидан унча узоқ бўлмаган жойда ишлаяпти, яъни Андорранинг “Ордино” клубига мураббийлик қилмоқда.

6. Уэйн Руни, 37 млн евро

Ёш Руни ўзининг футболдаги профессионал фаолиятини “Эвертон” таркибида шундай зўр бошладики, «Манчестер Юнайтед» 2004 йилда мазкур 18 ёшли ҳужумчи учун 25 млн фунт стерлинг тўлашдан қўрқмади. Ҳаёт шуни кўрсатдики, Уэйн ҳақиқатдан ҳам ўзига ишлатилган ушбу суммага арзишини, манкуанликлар учун эса мазкур сумма келажакдаги клуб афсонаси учун сарфланганлигини. «Манчестер Юнайтед» да Руни 5 марта Англия чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигасини ютди. Яқинда гол уриш бўйича Руни клубининг янги рекордини ўрнатди: энди у манкуанликлар тарихида 250 та гол билан энг яхши тўпурар.

5. Люк Шоу, 37,5 млн евро

Жуда кўп мутахассислар 18 ёшли чап қанот ҳимоячиси Шоуни “Саутгемптон” дан 31 млн фунт стерлинг (37.5 млн еврога яқин) га сотиб олган “Манчестер Юнайтед” ни аҳмоқона қарор қабул қилди дейишди. Тўғри, Англия термасига номзод ушбу футболчи учун бу сумма жуда ҳам катта. Умуман олганда ўтган 2,5 йил мобайнида Шоу клубнинг асосий таркибида ўз ўрнига эга бўла олмади, у жароҳатлардан қутула олмаяпти. У бор йўғи 42 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди, холос.

4. Лукас Моура, 40 млн евро

«ПСЖ» бразилиялик 20 ёшли иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячини «Сан-Пауло» дан 2013 йилда 40 млн еврога сотиб олган эди. Лукасга катта умидлар билдирилди, унга Европа футболига ва француз футболига мослашиши учун вақт керак эди. Бугунги кунда Бразилия терма жамоаси ўйинчиси Унаи Эмери жамоасида асосий вазифани бажармоқда. Унинг ижросида 203 учрашувда 40 та урилган гол ва 43 та голли узатма бор. Моура – тўрт марта Франция чемпиони. “ПСЖ” нинг унга тўланган суммадан кўпроқ суммага сотиш истаги бор.

2-3. Лерой Сане, 50 млн евро

Ўтган мавсум оралиғида “Манчестер Сити” 20 ёшли Сане учун “Шальке” га 50 млн евро тўлади. Тезкор Германия терма жамоаси ўйинчиси Габриэл Жезус билан бирга “Манчестер Сити” нинг келажагини ташкил қилувчи футболчилардан бирига айланди. Унга қўйилган талаблар жуда юқори. Сане ҳали янги жамоасига ва Англия футболига мослашиш жараёнини бошидан кечирмоқда. У барча мусобақаларда 17 та учрашувда майдонга тушди, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

2-3. Антони Марсьяль, 50 млн евро

Манчестердаги энг қиммат ёш футболчи. 2015 йил ёзида 20 ёшли ўйинчи учун “Монако” га “МЮ” 50 млн евро тўлади. Франциялик ҳужумчи учун Англиядаги ўтган биринчи мавсум жуда ҳам омадли кечди: Марсьяль Премьер лигада 31 та учрашувда 11 та гол урди, Чемпионлар лигасида эса 3 та гол. Ўтган мавсумда Жозе Моуриньо раҳбарлигида у ҳар доим ҳам асосий таркибга киритилмади, шу сабабли ёзда у бошқа клубда фаолиятини давом эттириши мумкин ижара асосида. Лекин, Моуриньо Антонига ишонишини айтаяпти.

1. Рахим Стерлинг, 62,5 млн евро

2015 йилда “ёшлар трансфери” бўйича “Манчестер Сити” жаҳон рекордини ўрнатди. Ўша пайтда бу клуб “Ливерпуль” дан 20 ёшли Рахим Стерлингни 44 млн фунт стерлинг эвазига сотиб олган эди. Ҳозирги кунда унинг нархи қимматлашиб 53 млн фунт стерлингни ташкил қилади. Энди ривожланаётган футболчи учун ақлдан оздирадиган даражадаги пул тўланди. Биринчи мавсумда Рахим АПЛ да 31 учрашувда 6 та ва Чемпионлар лигасида 3 та гол урди. Ўтган мавсумни у жуда яхши бошлади, лекин қишга келиб бироз ўйинлари қовушмаяпти. Лекин Гвардиола Англия терма жамоасининг қиммат ўйинчисига босим ўтказмаяпти, уни клубнинг асосий ўйинчиси деб қараяпти. Шунингдек, Стерлинг тажриба тўплаб барқарорликка эришишини ва ҳақиқий юлдузга айланишини айтаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон футболида амалга оширилган энг қиммат 11 та трансфер