"Барселона" раҳбарияти жамоа бошқарувига янги бош мураббийи таклиф этиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Уфф.уз сайти.
Хабар қилинишича, клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу яқин вақтлар ичида спорт директори Роберт Фернандес билан кўришади. Бартомеу ва унинг ёрдамчилари шу вақтга қадар Луис Энрике билан янги шартнома имзолаш ҳақида ўйлаётган эди. Аммо охирги вақтларда иккиланиб қолганлар.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" футболчилари Луис Энрикедан норози экани ва мураббийнинг тактик услуби, ротация ва захира алмаштиришларини танқид қилганлари айтилган эди. Футболчилар ёзда Энрике жамоадан кетишига умид қилмоқдалар. Эслатиб ўтамиз, мураббийнинг шартномаси мавсум охирида якунига етади.
Таъкидлаш жоиз, "Барселона" Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "ПСЖ"га қарши кечган ўйинда 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Жавоб ўйини 8 мартда бўлиб ўтиши лозим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди