
Италиялик машҳур мутахассис ва терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Арриго Сакки Серия А чемпионлиги учун кураш ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, амалдаги чемпион «Наполи» майдондаги ўйин сифати бўйича рақиблардан кўра ишончлироқ кўринмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ўйин нуқтайи назаридан менга энг кўп «Наполи» ёқади. Улар асосий футболчиларнинг жароҳатлари сабаб юзага келган оғир даврни ортда қолдирди. Жамоа аввалги Скудеттога олиб келган тамойиллар асосида яна ўйинини қурмоқда», — дея Сакки сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Ҳозирда «Наполи» Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.