date

Натан Аке кетишга тайёр: АПЛ клублари «Барса»га тўсиқми?

Натан Аке кетишга тайёр: АПЛ клублари «Барса»га тўсиқми?

«Манчестер Сити»да доимий асосий таркибдан жой топа олмаётган Натан Аке учун 2026 йилги жаҳон чемпионати масаласи жуда муҳим. Мундиалда иштирок этиш учун ҳимоячига барқарор ўйин амалиёти керак. Шу сабаб, 30 ёшли нидерландиялик марказий ҳимоячи январ ойида клубини ўзгартириш ҳақида жиддий ўйлаб қолган.

Шу пайтгача Аке бўйича асосий даъвогар сифатида «Барселона» тилга олинаётганди. Каталонияликлар уни марказий ҳимоячи Андреас Кристенсеннинг оғир жароҳатидан кейин пайдо бўлган бўшлиқни тўлдириш учун олиб келишни режалаштираётгани айтилган.

Бироқ Caught Offside хабарига кўра, бу трансферда интрига кучая бошлади: АПЛнинг ўзида Аке учун талабгорлар сони кўпайиб кетган. Хусусан, «Борнмут», «Кристал Пэлас», «Фулхэм» ва «Вест Хэм» ҳимоячини Каталонияга кетишидан қайтариб қолиши мумкин.

Энг қизиғи, инглиз клублари «Барселона»дан фарқли равишда Акени тўлиқ трансфер асосида олиш вариантини ўртага қўйяпти. «Шаҳарликлар» эса 30 ёшли футболчини 30–35 миллион евро атрофидаги сумма эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги айтилмоқда. Молиявий чекловлар сабаб «Барселона» учун тўлиқ сотиб олиш варианти қийинлашиши мумкин.

Маълумот учун, Аке 2020 йил ёзидан бери «Манчестер Сити» сафида тўп суради. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 13 ўйинда қатнашди, аммо ҳозирча натижали ҳаракатлар билан кўзга ташлангани йўқ.

Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра эса, Акени бозор баҳоси 18 миллион евро атрофида кўрсатилган.

Қисқаси, Акенинг қишки қарори фақат трансфер эмас — бу унинг мундиалга йўлига таъсир қиладиган катта бурилиш. Энди эса савол битта: у «Барса» томон йўл оладими ёки АПЛда қолиб, ҳар ҳафта майдонга тушиш кафолатини танлайдими?

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Натан Аке кетишга тайёр: АПЛ клублари «Барса»га тўсиқми?