date

Эдди Хау танқидга кескин жавоб қайтарди ва баҳсни ёпди

Эдди Хау танқидга кескин жавоб қайтарди ва баҳсни ёпди

"Нюкасл" бош мураббийи Эдди Хау журналистнинг ўтган ўйиннинг иккинчи бўлимида "Бёрнли" босими кучайгани ҳақидаги фикрига кескин муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис бу иддаони рад этиб, ўйин статистикаси буни тасдиқламаслигини айтди. "Қайси босим? Бизгами? Статистикани кўрдингизми? Балки сиз бошқа учрашувни томоша қилгандирсиз. Ҳеч қандай кучли тазйиқ бўлмади. Ҳа, ҳар икки томонда вазиятлар бўлди, аммо жиддий босим бўлганида мен буни тан олган бўлардим", — дея Хау сўзларини журналист Кит Дауни келтирди.

Хау "Нюкасл"нинг ўйин давомида бир неча ечимлари борлигини ҳам таъкидлади. Шунга қарамай, у одатда вазиятни захира режаларига ўтмасдан, аввалдан белгиланган асосий тактика орқали тўғрилашни афзал кўришини қайд этди.

Англия чемпионати 19-тур учрашувида "Нюкасл" сафарда "Бёрнли"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдди Хау танқидга кескин жавоб қайтарди ва баҳсни ёпди