
«Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд «Ньюкасл» сафига ўтмайди. Бу ҳақда журналист Крэйг Хоуп хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «Ньюкасл» 23 ёшли посбонни сотиб олиш ғоясидан унинг маоши жуда юқорилиги сабабли қайтган. «Қарғалар» энди «Реал Сосьедад» дарвозабони Алекс Ремиро ёки Дортмунднинг «Боруссия»сидан Грегор Кобел вариантларини кўриб чиқиши мумкин.
Жорий мавсумда «Ньюкасл» икки дарвозабондан фойдаланди. Аарон Рэмсдейл барча мусобақаларда 11 ўйинда майдонга тушиб, 14 гол ўтказиб юборди ва атиги бир марта дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Ник Поуп эса 17 учрашувда 17 гол ўтказди, саккиз баҳсда эса «нол» қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.