date

Испания Суперкубоги иштирокчилари рекорд мукофот пулини олади

Испания Суперкубоги иштирокчилари рекорд мукофот пулини олади

Испания Суперкубоги учрашувлари январ ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Келаси ҳафта чоршанба куни “Барселона” “Атлетик” Билбао билан илк ярим финалда тўқнаш келса, пайшанба куни Мадриднинг “Реал” ва “Атлетико” клублари финал йўлланмаси учун курашади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Mundo Deportivo хабарига кўра, турнирнинг умумий соврин жамғармаси рекорд даражадаги 23 млн еврони ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилгидан 3 млн еврога кўп. Маблағ тўртта иштирокчи ўртасида натижаларга қараб тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Суперкубок ғолибига айланган “Барселона” деярли 9 млн евро ишлаб олганди. Ўшанда каталонияликлар финалда Мадриднинг “Реал” жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Испания Суперкубоги иштирокчилари рекорд мукофот пулини олади