date

«Челси» янги бош мураббийни яқин кунларда эълон қилади

«Челси» янги бош мураббийни яқин кунларда эълон қилади

Лондоннинг «Челси» клуби яқин орада янги бош мураббийни тайинлашини расман маълум қилади. Жамоани Энсо Мареска кетганидан сўнг, клуб раҳбарияти унинг ўрнини босиш учун ҳозирда Франциянинг «Страсбург» клубида ишлаётган инглиз мутахассиси Лиам Розеньор номзодини асосий вариант сифатида танлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Фабритсио Романонинг янгиланган маълумотларига кўра, кутилмаган ҳолатлар бўлмаса, Розеньорнинг тайинланиши яқин кунларда тасдиқланади. Томонлар ўртасидаги музокараларда тезкор ижобий силжиш кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Энсо Маресканинг истеъфоси 1 январь куни маълум бўлган. Италиялик мутахассис «Челси»ни 2024 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Лиам Розеньор эса ўша даврдан бери «Страсбург»да фаолият юритмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Челси» янги бош мураббийни яқин кунларда эълон қилади