date

Томас Франк Тоттенҳэмда қилаётган ишидан кўнгли тўлмаяпти

Томас Франк Тоттенҳэмда қилаётган ишидан кўнгли тўлмаяпти

Тоттенҳэм бош мураббийи Томас Франк клубдаги айни ҳолат юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

19 турдан кейин “шпорлар” 26 очко билан турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. Мутахассис фикрича, жамоа ҳозир жиддий ўзгаришлар жараёнини бошдан кечирмоқда.

“Қисқаси, йўқ, мен ҳозир қилаётган ишларим ёқмаяпти. Лекин бир қадам ортга чекиниб қарасам, шундай катта ўзгаришлар даврида бундай ажойиб клубни бошқариш — катта шараф”, — дея Франкнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Франкнинг ҳисоб-китобига кўра, сўнгги йилларда Тоттенҳэмда саккиз нафар раҳбар алмашган. Мураббий вазият тезроқ барқарорлашишини интиқлик билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Томас Франк Тоттенҳэмда қилаётган ишидан кўнгли тўлмаяпти