date

Осимхеннинг вакиллари уни «Бавария»га таклиф қилди

Осимхеннинг вакиллари уни «Бавария»га таклиф қилди

Туркиянинг «Галатасарой» клубида тўп сураётган марказий ҳужумчи Виктор Осимхен фаолиятини жаҳон футболининг энг йирик жамоаларидан бирида давом эттириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Филипп Кесслер хабарига кўра, нигериялик форварднинг вакиллари Осимхенни Мюнхеннинг «Бавария» клубига тавсия қилган. Футболчининг ўзи «Бавария»ни улкан клуб деб билади ва Германияда ўзини синаб кўришни хоҳлайди.

Бироқ немис гранди спорт директори Макс Эберл бу вариантга ҳозирча эҳтиёж йўқлигини билдирган. «Бавария» Осимхен масаласига фақат инглиз ҳужумчиси Гарри Кейн жамоани тарк этса, қайтиши мумкин.

Жорий мавсумда 27 ёшли Осимхен барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осимхеннинг вакиллари уни «Бавария»га таклиф қилди