Ҳожиякбар Алижонов Эрон клубидан йирик шартнома олди

Ўзбекистон миллий жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири Ҳожиякбар Алижонов “Пахтакор”ни тарк этишга яқин. Тошкент клуби чап қанот ҳимоячиси фаолиятини Эроннинг “Персеполис” жамоасида давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Манбаларга кўра, футболчи янги клуби билан 1,5 йиллик келишувга эришган. Аввалроқ трансфер қиймати 800 мингдан 1 миллион долларгача бўлиши мумкинлиги, эронликлар “Пахтакор”га айнан шу оралиқда тўлов қилишни режалаштирмоқда.
Алижоновнинг шахсий шартномаси ҳам анча яхшиланган: унинг маоши бир неча баробарга ошади. 28 ёшли ҳимоячи “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлиб, клуб сафида жами 229 та учрашувда майдонга тушган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг