Хаби Алонсо Мбаппени имкони қадар тезроқ қайтармоқчи

2025 йил якунида Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Килиан Мбаппе жароҳат олди — француз ҳужумчисида чап тizzадаги боғламлар чўзилиши аниқланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Килиан Мбаппени имкони қадар тезроқ сафга қайтариш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз. Умид қиламанки, у Испания Суперкубогига тайёр бўлади”, — дея Хаби Алонсонинг сўзларини келтиради журналист Фабритсио Романо.
Испания Суперкубоги 7–11 январ кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Мусобақада тўртта жамоа — “Реал”, “Барселона”, Мадриднинг “Атлетико”си ва Бильбаонинг “Атлетик”и иштирок этади.
Жорий мавсумда Мбаппе “Реал” сафида барча турнирларда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг