date

Мавропанос мухлислар ранжишини тушунишини айтди

Мавропанос мухлислар ранжишини тушунишини айтди

Англия Премьер-лигасининг 20-тури доирасида «Вест Ҳем» «Вулверҳемптон»га йирик имконият совға қилди. «Бўрилар» бу мавсумдаги илк ғалабасини айнан лондонликлар устидан қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан кейин «Вест Ҳем» ярим ҳимоячиси Константинос Мавропанос мухлисларга мурожаат қилиб, жамоа ўйинидан норози бўлишларини тушунишини билдирди.

«Мухлисларнинг ранжишини тушунаман, айниқса биз жуда осон иккита гол ўтказиб юборганимизда. Биринчи бўлимни ёмон ўтказдик, иккинчисида вазиятни тузатишга уриндик, аммо деярли ҳеч нарса ярата олмадик. Қўшимча айтадиган гапим йўқ», — дея футболчининг сўзларини BBC Sport келтирди.

Кейинги турда «Вест Ҳем» бугунги кунда омадсиз чиққан жамоалардан бири — «Ноттингем Форест»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мавропанос мухлислар ранжишини тушунишини айтди