12:30 / 17.02.2017
6 270

Макгрегор ва Мейвезер келишувга эришишди, жанг бўлади

Макгрегор ва Мейвезер келишувга эришишди, жанг бўлади

Аралаш қоидалар бўйича икки вазн тоифасида ягона жаҳон чемпиони Конор Макгрегор ҳамда енгилмас боксчи сифатида фаолиятини якунлаган Флойд Мейвезер ўртасидаги жанг ўтказиладиган кўринади, деб ёзади Olamsport.com.
Ирланиянинг The Irish Sun нашри тарқатган хабарга кўра, UFC жангчиси ҳамда америкалик боксчи шартнома имзолаш арафасида. Макгрегор Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган барча учрашувларни бекор қилиб, Лас-Вегасга музокаралар учун йўл олган.
“Лас-Вегасда жуда ҳам ишларим кўп. Биринчи навбатда боксчилик лицензиямни қабул қилиб олишим керак. Кейин эса Флойдни топиб, у билан барча масалага нуқта қўйишим лозим”, – деди Макгрегор.

Маълумотларга қараганда, яқин икки ҳафта ичида Флойд ва Конор жанг юзасидан шартномага имзо чекишади. Бўлажак жанг бокс қоидалари асосида ўтказилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Макгрегор ва Мейвезер келишувга эришишди, жанг бўлади