«Арсенал» АПЛда кетма-кет 17 ўйинда гол урмоқда

Англия чемпионатининг 20-турида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Борнмут»га қарши баҳсда иродали ғалабани расмийлаштирди. Ортга қайтиш жараёнида «канонирлар» рақиб дарвозасига уч бор аниқ зарба йўллади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу натижа «Арсенал»нинг АПЛдаги сериясини янада узайтирди: жамоа кетма-кет 17 учрашувдан бери ҳеч бўлмаганда биттадан гол уриб келмоқда. Сўнгги марта Артета шогирдлари гол ура олмаган ўйин ёзнинг охирги кунига тўғри келган — 2025 йил 31 августда «Ливерпул» уларни минимал ҳисобда мағлуб этганди.
Қизиғи шундаки, «Арсенал» АПЛдаги навбатдаги учрашувини ҳам айнан «Ливерпул»га қарши ўтказади.
Маълумот учун, «канонирлар» Англия чемпионлигини охирги бор 2004 йилда қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг