Иброҳим Мбае Африка кубогида XXI аср рекорди ўрнатди

Африка миллатлар кубогининг 1/8 финалида Сенегал Судан устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда дастлаб суданликлар ҳисобни очди ва турнирда илк бор ўзлари гол уришди, бироқ кейин сенегалликлар кетма-кет уч бор аниқ зарба йўллаб, иродали камбекни расмийлаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳсдаги сўнгги гол муаллифи ПСЖ ҳужумчиси Иброҳим Мбае бўлди. Маълум бўлишича, у XXI асрда Африка кубогида гол урган энг ёш футболчига айланди — Мбае ҳозир 17 ёш 344 кун.
Эслатиб ўтамиз, футболчи аввал Франциянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнаганига қарамай, кейинчалик онгли равишда Сенегал терма жамоаси сафида тўп тепишни танлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг