date

Фермин «Барселона»нинг «Реал»га қарши пойгадаги имконини баҳолади

Фермин «Барселона»нинг «Реал»га қарши пойгадаги имконини баҳолади

«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси ва «Реал» билан рақобат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шанба куни каталонияликлар «Эспанол»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўриндаги Мадриднинг «Реал»идан устунлигини етти очкогача оширди. Бироқ «қироллик клуби»да битта ўйин захирада қолмоқда.

«Биз Ла Лигада фаворитмизми? Буни айтишга унчалик ишончим комил эмас. Олдинда ҳали кўп учрашувлар бор, аммо ҳозир вазиятимиз яхши. ‘Реал’dan олдиндамиз ва мақсадимиз — шу фарқни сақлаб қолиш, очколарни йиғишда давом этиш», — деди Фермин каталон дербисидан кейинги интервьюсида.

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фермин «Барселона»нинг «Реал»га қарши пойгадаги имконини баҳолади