date

Спаллетти «Ювентус»нинг «Лечче»га қарши очко йўқотишини изоҳлади

Спаллетти «Ювентус»нинг «Лечче»га қарши очко йўқотишини изоҳлади

Туриннинг «Ювентус» клуби А Сериянинг 18-турида «Лечче»ни ўз майдонида ёнга олмади — учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Бу натижа «кекса синьора» учун 2012 йилдан бери илк бор уйда «Лечче»га қарши ғалабасиз ўйин бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти дурангнинг асосий сабабини ҳужумдаги якунловчи босқич билан боғлади. Унинг таъкидлашича, тўп рақиб жарима майдонига тез-тез етказилганига қарамай, сўнгги метрларда аниқлик ва сифат етишмади ҳамда зарбани ёки ҳал қилувчи узатмани тўғри якунлай оладиган футболчи топилмади. Шунга қарамай, Спаллетти ўйиннинг кўплаб жиҳатларида «Ювентус» кучли кўринганини ҳам қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» Италия чемпионлигини охирги бор 2020 йилда қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Спаллетти «Ювентус»нинг «Лечче»га қарши очко йўқотишини изоҳлади