Флик дарвозабонлар аҳамиятини айтиб, Куртуани мисол қилди

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболда дарвозабонлар ўрни қанчалик муҳим эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шанба куни "Эспаньол"га қарши дербида Жоан Гарсия учрашув қаҳрамонига айланди. 24 ёшли испаниялик посбон олти зарбани қайтарди ва "кўк-анорранглилар"га 2:0 ҳисобидаги "қуруқ" ғалабани таъминлашга катта ҳисса қўшди.
Фликнинг сўзларига кўра, сифатли дарвозабон топ-клублар учун ҳал қилувчи омиллардан бири: бугунги ўйин буни яна бир бор исботлади. У мисол сифатида "Реал"ни ҳам келтириб, мадридликларда ҳам юқори савиядаги посбон — Тибо Куртуа борлигини эслатди. Мураббий "Барселона"да Жоан борлигидан мамнун эканини қўшимча қилди.
Гарсия "Барселона" сафидаги илк мавсумини ўтказмоқда. У бунгача айнан "Эспаньол" шарафини ҳимоя қилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!