Фонсека Эндрикнинг «Лион»даги бошланғич ролини айтди

«Лион» бош мураббийи Паулу Фонсека Мадриднинг «Реал»идан ижара асосида олинган ҳужумчи Эндрикдан қандай фойдаланмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис аввалроқ 19 ёшли бразилиялик футболчи ҳозирча оптимал жисмоний ҳолатда эмаслигини, шу боис унинг дебюти 11 январдан олдин бўлмаслигини айтганди.
Фонсеканинг таъкидлашича, Эндрик ҳужум марказида ҳам, ўнг қанотда ҳам ҳаракат қила олади, бироқ илк босқичда мураббий уни айнан марказий ҳужумчи сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.
11 январ куни «Лион» Франция кубогида «Лилл»га қарши майдонга тушади. Эндрик француз клуби сафида 2025/2026 мавсум якунигача тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» бош мураббийи Хаби Алонсо ҳам ёш форварднинг сифатларини юқори баҳолаган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!