Палладдино «Аталанта» «Рома»ни қандай сифатлар эвазига енгганини айтди

Италия А сериясининг 18-турида «Аталанта» «Рома» устидан қозонилган ғалабадан сўнг бош мураббий Раффаэле Палладдино ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бергамоликлар ўз майдонида 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона гол 12-дақиқада Жоржио Скалвини томонидан урилди.
«Биз ҳақиқий “Аталанта” футболини кўрсатдик — юқори интенсивлик ва жасорат билан. Мен айнан шуни талаб қилганман, шунга тайёрлангандик ва йигитларим билан фахрланаман», — деди Палладдино Sky Sport Italia’га берган интервьюсида.
Мутахассис бу оқшомни “сеҳрли” деб атади ва йил бошини бундан ҳам яхшироқ тасаввур қила олмаслигини қўшимча қилди.
Ушбу ғалаба туфайли «Аталанта» турнир жадвалида саккизинчи поғонага кўтарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг