date

МЮ ва «Тоттенҳем» Матета учун курашга қўшилди

МЮ ва «Тоттенҳем» Матета учун курашга қўшилди

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета Англия Премьер-лигасининг яна бир неча клублари эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk хабарига кўра, 28 ёшли футболчини «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Тоттенҳем» ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ манба таъкидлашича, «Кристал Пэлас» қишки трансфер ойнасида француз форвардини сотиш эҳтимолини бутунлай рад этяпти.

Матета жорий мавсумда Оливер Гласнер жамоаси сафида АПЛнинг 19 учрашувида 8 гол урди. Transfermarkt мутахассислари «бургутлар» ҳужумчисини 40 млн евро деб баҳоламоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригча мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » МЮ ва «Тоттенҳем» Матета учун курашга қўшилди