date

Эдуард Мор: «Эспаньол» айрим пайт «Барселона»дан устун эди

Эдуард Мор: «Эспаньол» айрим пайт «Барселона»дан устун эди

Москванинг «Спартак» клуби собиқ ҳимоячиси Эдуард Мор Ла Лиганинг 18-турида «Эспаньол» ўйин жиҳатидан «Барселона»дан кам кўринмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув чемпионат пешқадами «Барселона»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бўлса-да, Мор фикрича, воқеалар бошқача якун топиши ҳам мумкин эди.

«Улар биринчи бўлимни жуда яхши ўтказди. Икки вазият яратишди, “Барса”да эса деярли ҳеч нарса бўлмади. Қайсидир паллада “Эспаньол” “Барселона”ни ўйинда ютіб қўйди», — дея экспертнинг сўзларини «Матч ТВ» келтиради.

Мор, шунингдек, ҳар икки жамоа дарвозабонлари ажойиб ўйин кўрсатганини, бир неча бор жамоаларини қутқариб қолганини таъкидлади.

Натижадан сўнг «Барселона» турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлади, «Эспаньол» эса бешинчи ўринда қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдуард Мор: «Эспаньол» айрим пайт «Барселона»дан устун эди